25 ноя 18:14
Янгиликлар
Футбол
"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади
"Реал"да "Барселона" ва ҳакамлар ҳақида айтилган гаплардан воз кечилмади.
"Барселона" ва "Реал" ярашув бўйича келишувга эриша олмади.
Эслатиб ўтамиз, май ойи ўрталарида "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес Хосе Мария Энрикес Негрейра иши ҳақида гапирар экан, ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли еттита чемпионлик ўғирланганини маълум қилган эди. Каталонияликлар Переснинг сўзлари сабаб судга мурожаат қилишга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
Июнь ойида "кўк-анорранглилар" Мадрид клуби раҳбари ўз сўзларидан қайтиши учун яраштириш тўғрисида мажбурий илтимоснома киритган эди. Эшитув бугун бўлиб ўтди.
Бироқ клубларнинг юристлари ярашув борасида келишувга эриша олишмади, деб ёзади Cadena SER. "Барселона" ҳуқуқий майдонда иш олиб боришни давом эттиради.
Ҳавола :
Манба : Cadena Ser
Фикрлар