25 ноя 16:54
Янгиликлар
Таэквондо
Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади
28-29 ноябрь кунлари давомида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида таэквондо WТ бўйича "World Taekwondo Grand-Prix Final" мусобақаси ўтказилади.
Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини улашадиган мазкур нуфузли турнирда терма жамоамизнинг қуйидаги олти нафар вакили медаллар учун баҳс олиб бориши маълум бўлди:
Эркаклар:
-68 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
+80 кг: Марат Мавлонов
Аёллар:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Саидова

Ҳавола :
Манба : taekwondo.uz
Фикрлар