29 сен 17:18
Янгиликлар
Таэквондо, Аичи-Нагоя-2026
Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди
1-3 октябрь кунлари XX ёзги Осиё ўйинлари доирасида таэквондо бўйича мусобақалар ўтказилади.
Бу сафарги мусобақаларда виртуал таэквондо бўйича медаллар ўйналиши аҳамиятга моликдир. Ўйинларга «Toyohashi Gymnasium» мажмуаси мезбон бўлади.
Мусобақанинг дастлабки кунида индивидуал пумсе баҳслари ўтказилса, 2 октябрь куни виртуал таэквондо ва кёруги беллашувларига старт берилади. Ёзги Осиё ўйинларида таэквондо WТ бўйича мусобақалар 3 октябрь куни ниҳоясига етади.
Ўйинларда иштирок этадиган таркибимиз:
Эркаклар:
- 58 кг: Асадбек Самандаров
- 68 кг: Нажмиддин Қосимхожиев
- 80 кг: Жасурбек Жайсунов
+ 80 кг: Марат Мавлонов.
Аёллар:
- 57 кг: Мадина Мирабзалова
- 67 кг: Озода Собиржонова
+ 67 кг: Светлана Саидова.
Виртуал таэквондо:
Жасурбек Жайсунов.
Ҳавола :
Манба : taekwondo.uz
Фикрлар