26 ноя 11:39
Янгиликлар
"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди
"Биз Хокитнинг Жонсга қарши жангини кўришни хоҳлаймиз. Улар ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиши керак. Эҳтимол, бу UFC тарихидаги энг буюк жанглардан бири бўлади. Конор ва Хабиб ўртасида бўлгани каби, ҳамма нарса шахсий тус олганда, бу катта миқёга чиқади. Бу ерда ҳам ҳаммаси шахсийлашиб кетди.
Бунинг устига, гап оғир вазн тоифаси ҳақида кетмоқда. Нимагадир одамлар оғир вазндагиларнинг жангларини кўпроқ кўришни хоҳлашади. Жонс — тарихдаги энг буюк жангчи, Хокит эса суперюлдузга айланиб бормоқда.
Жонс ва Кормье ўртасидаги қарама-қаршилик жуда кескин эди, аммо у ҳеч қачон бундай даражага етмаган. Конор ва Хабиб ўртасидаги можарога дин ва оила ҳам аралашган. Улар бир-бирларига нисбатан энг кучли нафратни ҳис қилишган. Ҳозирги вазият ҳам худди шу йўналишда ривожланмоқда. Ҳозирча можаро бундай даражага етиши учун етарлича вақт ўтмади, аммо бу ҳам содир бўлади", — деди О’Мэлли.

Фикрлар