26 ноя 10:06
Янгиликлар
Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ
Мукофот жамғармаси 50 000 еврони ташкил этган Гран-При туркумига кирувчи мусобақада дунёнинг 4 қитъасидан келган 19 давлатнинг жами 250 нафар дзюдочиси 16 та (8 та қизлар, 8 та ўғил болалар) вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди.
Эътиборлиси, иштирокчи давлатларнинг 10 таси камида битта Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 медалини қўлга киритди. Барча қитъа вакиллари бўлмаганда битта бронза медалига эга чиқишди. Бу ўз ўрнида турнирда кечган рақобатдан дарак беради.
Икки кунлик беллашувлар якунида 6 та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронза медали билан Россия Федерацияси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бутун мусобақа давомида мухлислар қўллаб-қувватловини ҳис қилиб турган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 та олтин, 7 та кумуш, 14 та бронза, жами 26 та медаль билан иккинчи ўринни банд этди. Медаллар сони бўйича дзюдочиларимиз биринчи бўлишди. Учта олтин ва битта кумуш медалга эга Канада терма жамоаси кучли учликка якун ясаб берди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керак-ки, Халқаро дзюдо тарихида илк бор ташкил этилган ва унга Ўзбекистон пойтахти мезбонлик қилган Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири ўсмир дзюдочиларга катта халқаро тажрибани тақдим этди. Экспертлар эса мусобақа юқори савияни ташкил этилганини эътироф этишди.
Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:
Олтин медаллар
-48 кг: Алина Колючева
-50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев
-60 кг: Озодбек Олимов
-63 кг: Паризода Йўлдошева
+90 кг: Алибек Дурдиев
Кумуш медаллар
-50 кг: Шуҳрат Муҳаммедханов
-57 кг: Зуҳра Алимова
-70 кг: Шохиста Тўраева
-73 кг: Чингиз Салимов
-81 кг: Самандар Суннатов
-90 кг: Элнур Холмуродов
+70 кг: Ҳулкар Бахтиёрова
Бронза медаллар
-40 кг: Фарангиз Бахтиёрова
-44 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Зуҳра Жўраева
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова
-52 кг: Чарос Ҳикматова
-50 кг: Санжарбек Мирғиёсов
-55 кг: Шоҳжаҳон Усмонов
-55 кг: Азизбек Раупов
-63 кг: Ҳосият Собирова
-70 кг: Зиёда Шомуродова
-70 кг: Пошшажон Жумабоева
-81 кг: Шоҳмурод Шомуродов
-81 кг: Жасурбек Туркманов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов













































Фикрлар