26 ноя 14:26
Янгиликлар
Футбол
"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди
"Реал" 2026/27 йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида иштирок этишни кафолатлаган илк жамоага айланди.
25 ноябрдан 26 ноябрга ўтар кечаси Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-тур учрашувлари якунланди. "Қаймоқранглилар" сешанба куни ПСВни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1) ва 15 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда — Мадрид жамоаси бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади ва йўқотишларсиз бораётган ягона клуб бўлиб турибди.
"Реал" умумий босқичнинг қолган учрашувларида мағлуб бўлган тақдирда ҳам, математик жиҳатдан 23-ўриндан пастга тушиб кетмайди. Шу тариқа, "қаймоқранглилар" Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида кетма-кет 30-марта иштирок этади.
Ҳавола :
Манба : realmadrid.com
Фикрлар