26 ноя 15:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди
Супероғир вазнда WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа собиқ чемпион Жозеф Паркерга қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Жанг 30 январь куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.
Янги Зеландиялик боксчи учун бу 2018 йилдан бери титул учун курашишдаги илк имконият бўлади. Аввалроқ допинг намунасида тақиқланган моддалар аниқлангани сабаб Паркер мусобақалардан четлатилган эди. Бироқ 2026 йил август ойида унинг дисквалификацияси бекор қилинди.
UKAD ўтказган текширувга кўра, тақиқланган модда боксчининг организмига унинг нутрициологи орқали тушган. Мутахассис жангга тайёргарлик даврида тақиқланган моддаларни мунтазам истеъмол қилган.
Дюбуага қарши жанг олдидан Паркер 28 ноябрь куни Дюссельдорфда тайёргарлик жангида иштирок этади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар