26 ноя 17:08
Янгиликлар
МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи
Бу ҳақда TEAMTalk хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, футболчи Европага қайтишни истамоқда ва бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда, Манчестер клуби эса қишки трансфер ойнасида Тонини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда, чунки "қизил иблислар"нинг янги устози Маурисио Почеттино ушбу позицияга яна бир футболчи олиб келишни талаб қилмоқда.
Англия терма жамоасининг 30 ёшли форварди 2024 йилдан буён "Ал-Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Август ойида Лондон тунги клубларидан бирида юз берган можародан сўнг Тонига тан жароҳати етказиш айблови қўйилган эди. Суд жараёни 2028 йилдан аввал якунланмаслиги ва форварднинг Англияга қайтишига тўсқинлик қилмаслиги кутилмоқда. Жорий мавсумда Тони барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Англия терма жамоаси сафида эса 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Фикрлар