26 ноя 18:29
Янгиликлар
Дзюдо
Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин!
Париж-2024 ёзги Олимпиадасида ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова япониялик юлдуз Ута Абени мағлуб этиб, бутун дунёни лол қолдирган эди.
Икки дзюдочини яна бир мусобақада кўришимиз мумкин. Диёра Келдиёрова ҳамда Ута Абе 5-6 декабрь кунлари Токиода ўтказиладиган "Катта дубулға" турнирида иштирок этади.
Ҳар икки атлет аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасидаги беллашувлар учун рўйхатдан ўтган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар