26 ноя 17:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди
Америкалик UFC жангчиси Чарльз Жонсон юртдошимиз Рамазон Темировнинг Япония вакили Киоджи Хоригучини жангга чорлаганига муносабат билдирди.
Хоригучи Дохадаги UFC Fight Night турнирида қозоғистонлик Асу Алмабаевни мағлубиятга учратганди. Шундан кейин Рамазон Темиров UFC'дан Хоригучига қарши жанг ташкил қилиб беришни сўраганди.
"У допинг билан қўлга тушиб, бир йилга четлатилгани, шунга қарамай рейтингда ўзидан пастдаги рақиблар билан бирор марта ҳам жанг қилмагани ғалати эмасми?", дея бунга муносабат билдирган Жонсон.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон Темиров UFC'даги илк жангини айнан Чарльз Жонсонга қарши ўтказиб, нокаут орқали ғалаба қозонган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар