26 ноя 19:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади
UFC’нинг бразилиялик жангчиси Карлос Пратес Усман Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили иштирокида содир бўлган муштлашув ҳақида фикр билдирди.
"Бу ҳақда гапириш қийин, чунки гап кўчадаги муштлашув ҳақида кетмоқда. Кўчадаги муштлашувларда қоидалар бўлмайди. Масалан, сен менинг мураббийим билан муштлашиб, уни калтакладинг. Бир неча ойдан кейин эса АҚШда, қандайдир UFC турнирида ёки бошқа тадбирда сенга дуч келаман. Албатта, дўстларим билан бирга сени калтаклайман, эҳтимол, дўстларим ҳам менга ёрдам беришади. Бу кўчадаги муштлашув... Мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Аммо бу кўчадаги муштлашув, ҳеч қандай қоида йўқ", — деди Пратес.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар