UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан мағлуб бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0

27 ноя 12:45
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди

«Волейбол спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (641-сон, 2026 йил 25 ноябрь) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2030 йилгача волейболни ривожлантириш ва оммалаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан:

  • Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) рейтингидаги ўрнини яхшилаш ва Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритиш;
  • волейбол билан шуғулланувчилар сонини бир миллион нафарга етказиш.

2026 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳарда камида битта умумий ўрта таълим ташкилотида волейболга ихтисослашган спорт клуби тузилади. Шунингдек, 2026/2027 ўқув йили якунига қадар волейбол инфратузилмаси мавжуд барча мактабларда тўгараклар ташкил этилади.

Ихтисослашган клублар ўртасида 2026 йил 1 декабрдан «Келажак юлдузлари» волейбол мусобақаси ўтказиб борилади.

Ўзбекистон волейбол федерацияси тизимида Миллий волейбол лигаси ҳам ташкил этилади. Унинг таркибига профессионал, талабалар ва ҳаваскорлар лигалари, шунингдек, бошқа волейбол лигалари киради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг