27 ноя 08:03
Янгиликлар
Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак"
Амалдаги чемпион ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу қора доналарда ҳаракат қилиб, дуранг натижа қайд эта олди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров партия ҳақида фикр билдирди.
"Сўнгги юришни 7 сония қолганда ўйнадим! Баъзи нарсалар устида ишлашим керак, лекин умуман олганда, ўша қийин вазиятда дуранг ўйнашга муваффақ бўлганимдан хурсандман. Ғалаба қозониш учун ўйнашдан дурангга ўйнаш қийин, лекин барибир бугун яхши ўйнаганимдан хурсандман!
Мен жуда яхши позицияга эга бўлдим деб ўйлагандим, лекин аслида рақибим яхши тайёргарлик кўрган экан. Мен шунчаки имкониятлар топишга ҳаракат қиляпман, чунки оқлар билан ўйнаяпман, аммо ўйинда мен позиция бутунлай тенг эканлигини тушуна бошладим", деди Синдаров.

Фикрлар