27 ноя 11:48
Янгиликлар
Футбол
Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Футзал қўмитасининг 2026 йил 27 ноябрда Таиланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида 2028 йилги қитъа чемпионатини Қирғизистонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Мусобақанинг финал босқичи 2028 йилнинг 24 январидан 6 февралига қадар бўлиб ўтади.
Бунгача фақат саралаш баҳсларини қабул қилган мамлакат илк бор Осиёнинг энг кучли терма жамоалари иштирокидаги йирик халқаро турнирга мезбонлик қилади.
Бу қирғиз футзали тарихидаги янги босқич ва амалга оширилган ишларнинг эътирофидир.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар