27 ноя 09:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман»
UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хамзат Чимаев ижтимоий тармоқда мурожаат эълон қилди.
У унда ўз ўрнини ҳеч кимга бўшатмоқчи эмаслигини ва барча рақибларини мағлуб этиш ниятида эканини таъкидлади.
«Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман. Тахтимни эгаллашга ҳатто уриниб ҳам кўрма», — деб ёзди спортчи.
Хамзат Чимаев 32 ёшда. Россиялик спортчи аралаш яккакураш бўйича профессионал фаолиятини 2018 йилда бошлаган, 2020 йилдан бери UFCда иштирок этиб келмоқда. У 2025 йилда ўрта вазн тоифасида чемпион бўлди. Борзнинг профессионал рекорди — 15 та ғалаба ва 1 та мағлубият. Ғалабаларининг олтитаси нокаут эвазига қўлга киритилган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар