27 ноя 08:34
Янгиликлар
Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади
У 13 март куни Анахаймда бўлиб ўтадиган UFC 338 турнирида октагонга қайтади.
Унинг рақибаси дивизионнинг кучли учлигини якунлаб турган бразилиялик Дениз Гомес бўлади. Жанг ўтказилиши ҳақида вазиятга яқин бўлган маълумотли манбалар хабар берди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида вакант бўлган чемпионлик камарини Маккензи Дёрн ҳакамларнинг якдил қарори билан Вирна Яндиробани мағлуб этиб, қўлга киритганди. Жорий йилнинг август ойида эса асли бразилиялик Жиллиан Робертсонни очколар ҳисобига кўра таслим этиб, чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилди.
Бразилиялик Денис Гомес сўнгги жангида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Сяонан Янни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, бешта ғалабадан иборат серияни давом эттирмоқда.

Фикрлар