UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0

27 ноя 13:42
Янгиликлар

Футбол

Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди"

Италия U-17 терма жамоаси бош мураббийи Даниэле Франческини Қатарда ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан (3:1) кейин ўз фикрларини билдирди.

Италия футбол федерацияси расмий сайтининг хабар беришича, мутахассис жамоасининг биринчи бўлимдаги ўйинидан мамнун бўлган, бироқ иккинчи бўлимдаги қизил карточка режаларини ўзгартириб юборганини таъкидлаган.

"Эришган натижамиз ва гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллаганимиздан жуда фахрланамиз. Бугун биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик, ўз ўйинимизни намойиш этиб, учрашувни истаганимиздек йўналтира олдик.

Бироқ иккинчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни мураккаблаштирди. Бу бизни қийин вазиятга тушириб қўйди. Шунга қарамай, ғалабани сақлаб қолдик. Умуман олганда, ўтказилган учта учрашувдаги иштирокимиздан жуда мамнунмиз", – деди Франческини.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга қарши баҳсда Италия 7-дақиқада Томмазо Казагранденинг голи эвазига ҳисобни очди. 31-дақиқада Федерико Крочи пенальтини аниқ амалга оширди, биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Томас Корильяно учинчи голни урди.

66-дақиқада италияликлар ярим ҳимоячиси Риккардо Кассано иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Шундан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумларини кучайтирди. 75-дақиқада Равшанбековнинг ўнг қанотдан узатмасини Суҳроб Содиржонов бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

Италия футбол федерацияси ҳисоботида таъкидланишича, голдан кейин ўзбекистонлик футболчилар янада фаоллашган. 78-дақиқада Эркиновнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарган бўлса, 90+4-дақиқада Ўктамбоевнинг бош билан берган хавфли зарбасини Карло Галлиера катта қийинчилик билан бартараф этган.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоэле Жамматтеи эътироф этилди.

Шу тариқа, Италия учта учрашувда 9 очко жамғариб, "E" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Кот-д'Ивуар 6 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 3 очко билан учинчи, Ямайка эса очкосиз охирги ўринда қолди.

Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичини 8 та гол уриб, 7 та гол ўтказиб юборган ҳолда якунлади.

Мусобақа регламентига кўра, 12 та гуруҳнинг ҳар биридан биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўрин соҳиблари орасидан энг яхши натижа кўрсатган саккизта терма жамоа 1/16 финалга чиқади.

Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш масаласи 27 ноябрь куни гуруҳ босқичининг қолган учрашувлари якунлангач узил-кесил аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг