UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0 07:32Гандбол. Ниҳоят, Осиё чемпионатида илк ғалаба - Австралия доғда қолдирилди! 0 07:01U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияга қарши! 1/16 финал жуфтликлари қандай кўриниш олди? 0 18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0

28 ноя 09:05
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Асилбек Алиев жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Испанияга қарши учрашувда иштирок эта олмайди.

Бунга футболчининг гуруҳ босқичида иккита сариқ карточка олгани сабаб бўлди.

Алиев 23 ноябрь куни Ямайкага қарши учрашувда (6:2) 72-дақиқада огоҳлантирилган эди. 26 ноябрь куни Италияга қарши баҳсда (1:3) эса 37-дақиқада яна сариқ карточка олди.

ФИФА интизом қоидаларига кўра, бир мусобақанинг иккита алоҳида учрашувида сариқ карточка олган футболчи кейинги баҳсни автоматик равишда ўтказиб юборади.

Мазкур йўқотиш Ўзбекистон терма жамоаси учун сезиларли бўлиши мумкин. Чунки Алиев гуруҳ босқичида жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлди. Хусусан, Ямайкага қарши учрашувда учта голли узатмани амалга оширди. Уларнинг иккитасидан Суҳроб Содиржонов, яна биридан Амирхон Эркинов унумли фойдаланди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичини 3 очко билан учинчи ўринда якунлаб, энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга йўл олди.

Ўзбекистоннинг 1/16 финалдаги рақиби Испания терма жамоаси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг