27 ноя 18:43
Янгиликлар
Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди
У яқин келажакда Арман Царукян билан бўш чемпионлик камари учун реванш ўтказиши мумкинлигини айтди.
"Шубҳасиз, мен Арман билан яна жанг қиламан. Диего билан жангдан кейин ё чемпионлик камари учун Гэтжига қарши жангга йўл очаман, ёки дарҳол унга қарши камар учун октагонга чиқаман. Чунки бизнинг ўзаро тарихимиз бор ва мен кўпроқ томоша йиғаман. Бироқ, менимча, Жастин фаолиятини якунлайди.
Шунда чемпионлик камари учун Чарльз Оливейра — Арман Царукян жангини кўрамиз. Ҳа, биз бўш чемпионлик камари учун жанг қиламиз. Гэтжининг айтган гаплари ва шу пайтгача қилган ишларига қараганда, у фаолиятини якунлаши мумкин. Агар у кетса, унда Оливейра ва Царукян жанг қилади. Агар кетмаса, Оливейра — Жастин Гэтжи жангини кўрамиз", — деди Оливейра.
Фикрлар