UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0

27 ноя 16:48
Янгиликлар

Футбол

"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро

Ўзбекистон терма жамоасининг италиялик бош мураббийи Фабио Каннаваро “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида бир қатор мавзуларда фикр билдирди.

Каннаваро Жаҳон чемпионатида нидерландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейк билан гаплашганини ва у Италия чемпионатида ўйнаб кўриш истаги борлигини айтганини маълум қилди. Унинг фикрича, жисмоний куч ва тезликка эга Ван Дейкни "Милан" сафида кўриш ажойиб бўларди.

2.jpg

“2006 йили йили Зидан Матераццига бош билан зарба бермаганида, “Олтин тўп” совринини ютишим анча қийин кечарди. Ҳозирги ҳимоячилар орасида "Олтин тўп"га даъвогар сифатида "Барселона" футболчиси Пау Кубарсини тилга оламан”.

Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги шогирди Абдуқодир Ҳусановни алоҳида эътироф этди ва Италия терма жамоасига ҳам тўхталиб ўтди:

"Унда даҳшатли жисмоний имкониятлар бор, лекин у ҳали сайқалланиши керак бўлган олмос. Доим соатига 300 км тезликда ҳаракат қилади — баъзан тўпни олиб қўяди, баъзан эса кечикиб, қанот ҳакамини ҳам уриб юборади. Бу нормал ҳолат, бунинг устида ишлашимиз керак.

Италия кўп гол ўтказиб юбораётгани алоҳида ҳимоячиларнинг эмас, балки жамоавий прессинг ва тўпни қайтариб олиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқлигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг