27 ноя 17:29
Янгиликлар
Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади
Кимошди савдолари 4 декабрь, жума куни АҚШда ўтказилади. Мукофот пули Лопес фойдасига 75 фоизга 25 фоиз нисбатида тақсимланади.
«Бунга ҳам апелляция берасанми, Теофимо? Ёки эркакларча иш тутиб, жанг қилишни истайсанми?» — дея янгиликка муносабат билдирган Кеттерол.
The Ring нашри Теофимонинг менежерлари Майк Борао ва Кит Коннолли билан суҳбатлашди. Уларнинг айтишича, WBA ҳали ҳам Райан Гарсия билан бирлаштирувчи жанг ўтказиш масаласи бўйича берилган апелляцияни кўриб чиқмоқда. Борао ва Коннолли иш охир-оқибат федерал судгача етиб боришини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жек Кеттерол сўнгги жангини ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган ҳолда WBA Regular камарини қўлга киритган эди.
Фикрлар