UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

13 окт 09:36
Янгиликлар

Футбол

Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?

Элит ОЧЛ мусобақасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Насср" ва "Нефтчи" учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Ассалому алайкум! Ўйиннинг 30-дақиқасига қадар тартибли футбол намойиш этаётгандик, биргина хато эвазига учрашувдаги концентрацияни йўқотиб қўйдик. Ундан кейин 2-голни ўтказиб юбордик. 2-бўлимда ўйинга қайтишга ҳаракат қилдик. Ҳисобни ҳам қисқартиришга эришгандик, бироқ олинган қизил карточка барибир ўйинимизга таъсир қилди. Шунга қарамай, жамоам характер кўрсатди. Қизил карточкага қарамасдан бир қатор хавфли вазиятларни яратдик. "Ал-Насср"дек кучли жамоага қарши 10 киши бўлиб ўйнаш доим қийинчилик туғдиради. Бугунги ўйин учун футболчиларимга миннатдорлик билдираман, уларга бугунги ўйин учун ҳеч қандай эътирозим йўқ.

— Бугунги учрашувда қизил карточкага қарамасдан яхши ўйин кўрсатдингиз. Ўйиндан сўнг футболчиларга нималар дедингиз?

— Ўйиндан сўнг футболчиларга миннатдорлик билдирдик. Бу — битта ўйин, бу ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бизни олдинда кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Хафа бўлишга вақтимиз йўқ. Яна уч кундан сўнг ўйнашимизга тўғри келади. Ҳозирда фақат руҳиятни кўтаришимиз лозим ва фақат олдинга интилишимиз керак.

— Танаффусдан сўнг голингиз бекор бўлди ва шундан сўнг жамоангиз қизил карточка ҳам олди. Бу вазиятларга муносабатингиз қандай?

— Тўғриси, ҳали иккала вазиятни ҳам кўриб чиқганимиз (ёки: кўриб чиққанимиз) йўқ. Шу сабабли бу вазиятларга баҳо бера олмайман.

— Биринчи ўйинда ғалаба қозонгандингиз ва иккинчисида мағлуб бўлдингиз. Жамоа ўйинида нималарни тўғрилаш керак деб ўйлайсиз? Қизил карточкага бўлган муносабатингиз ва бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?

— Ҳар битта ўйиндан сўнг тўғрилашимиз керак бўлган жиҳатлар жуда кўп. Ҳар бир ўйин бизга катта дарс бўлади. Масалан, биринчи ўйинимизда 4-3-3 тактикасида ҳаракат қилган бўлсак, бугун "Ал-Насср"га қарши 5-4-1 тактикасида ҳаракат қилдик. Ҳар бир учрашув учун бизда танланган тактика ва режалар бўлади. Бугунги ўйиндан сўнг ўз хатоларимизни кўриб чиқамиз, рақибнинг хатоларини ҳам ўрганамиз. Шулардан хулоса қилган ҳолда кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Лекин қайсидир бир жиҳатни алоҳида кўрсата олмайман, сабаби тўғрилашимиз лозим бўлган жиҳатлар етарли. Биз ғалаба қозонган ўйинлардаги хатолар устида ҳам ишлаймиз. Футбол шуниси билан қизиқ. Сабаби сиз бир хатони тузатганингиздан сўнг кейинги сафар яна бир хатога дуч келасиз.

Қизил карточка ҳақида гапирсам, боя таъкидлаганимдек, бу вазиятни ҳали кўрганим йўқ. Ҳакамлар ва VAR бор ўйинда қизил кўрсатилган экан, демак, қизил карточка бор.

— Жамоага янги ўйинчилар келиб қўшилди. Уларнинг ҳолати ҳақида нималар дея оласиз? Улар ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

— Бу ўзи мураббийлар учун ҳам бошоғриғи вазият эди. Бизнинг бошқа йўлимиз йўқ. Бу футболчиларни Элит ОЧЛ баҳслари учун олиб келганмиз ва буларни бугун ўйнатишга мажбур эдик. Мишелга келадиган бўлсак, у узоқ вақт ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Сассе ҳам энди-энди жамоага келиб қўшиляпти. Маркус учун ҳам дебют эди. Узоқ вақт футболчилар ўйин амалиётига эга эмаслиги бугун билинди. Бироқ биз уларни ўйнатишимиз лозим. Чунки улар фақатгина ушбу мусобақада ҳаракат қила олишади. Умуман олганда, уччала футболчи ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Улар аста-секинлик билан жамоамизга мослашиб олади. Биз барча футболчиларимизга ишонамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг