06 окт 08:09
Янгиликлар
Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди
Гап афғонистонлик шахматчилар ҳақида кетмоқда. Терма жамоа аъзоларидан уч нафари Афғонистон чегарасида қўлга олинди, чунки мамлакатда шахмат ўйнаш расман тақиқланган.
Маълумот учун, 2025 йилнинг май ойида Афғонистон ҳукумати диний сабабларга кўра шахмат ўйнашни тақиқлаган эди. Айни дамда терма жамоанинг уч нафар аъзоси Қобулда уй қамоғида сақланмоқда ва уларнинг тақдири ҳали ҳам номаълум.
"Улар паспортларимизни мусодара қилиб, уч нафаримизни алоҳида хоналарга қамаб қўйишди", — дея қисқа изоҳ беришга улгурган ҳибсга олинганлардан бири EL PAIS нашрига.
Жамоанинг тўртинчи иштирокчиси эса чегарадан ҳеч қандай муаммосиз ўтишга муваффақ бўлган ягона шахс бўлди. FIDE`нинг янги сайланган президенти Тимур Турлов вазиятни ижобий ҳал этиш устида ишлаётганини маълум қилди.

Фикрлар