16 окт 16:17
Янгиликлар
Футбол
"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди
"Ризеспор" матбуот хизмати жамоанинг жароҳатланган футболчиларининг қачон сафга қайтиши борасида расмий маълумот берди.
Ҳусниддин Алиқулов аллақачон жамоа билан машғулот олиб бормоқда. Бироқ қачон расмий учрашувда майдонга тушиши борасида аниқ маълумот йўқ.
"Олд хочсимон боғлам, мениск ва ички ён боғлам жароҳатлари сабабли 7,5 ой олдин муваффақиятли операцияни бошдан кечирган Ҳусниддин Алиқулов бир қанча вақтдан бери жамоа билан тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда. Бироқ, атлетик форма нуқтаи назаридан ўйинчимиз ҳали расмий ўйинларда майдонга тушиш учун керакли жисмоний даражада эмас деб баҳоланди", - деб хабар берилган клуб матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Ҳавола :
Фикрлар