UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0 07:32Гандбол. Ниҳоят, Осиё чемпионатида илк ғалаба - Австралия доғда қолдирилди! 0 07:01U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияга қарши! 1/16 финал жуфтликлари қандай кўриниш олди? 0

28 ноя 13:13
Янгиликлар

Футбол

Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов узоқ давом этган жароҳатидан кейин илк бор Туркиянинг “Ризеспор” клуби ўйини қайдномасидан жой олди.

27 ноябрь куни Туркия Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган “Ризеспор” – “Касимпаша” учрашуви мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистонлик футболчи баҳсни захира ўриндиғида ўтказди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “Ризеспор” бош мураббийи Режеп Учар Алиқуловнинг сафга қайтганидан хурсанд эканини билдирди.

“Алиқулов 11 ойдан кейин илк бор захира ўриндиғидан жой олди. Унинг биз билан бирга экани бизни хурсанд қилди”, – деди Учар.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин Алиқулов 2026 йил 19 январь куни “Гёзтепе”га қарши учрашувда оғир жароҳат олган эди. Тиббий текширувлар натижасида унинг чап тиззасида олдинги хочсимон пай ва менисклар йиртилгани, шунингдек, тизза қопқоғи ва уни ушлаб турувчи пай шикастлангани аниқланган.

Ўшанда “Ризеспор” футболчининг тикланиши учун 6–9 ой вақт керак бўлишини маълум қилган эди.

Туркия клуби жароҳатидан кейин ҳам ўзбекистонлик ҳимоячига ишонч билдириб, унинг шартномасини 2026/27 йилги мавсум якунига қадар узайтирган.

Алиқуловнинг захира ўриндиғига қайтиши унинг тикланиш жараёнидаги муҳим қадам бўлди. Бироқ футболчи ҳали расмий учрашувда майдонга тушгани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг