UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0 07:32Гандбол. Ниҳоят, Осиё чемпионатида илк ғалаба - Австралия доғда қолдирилди! 0 07:01U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияга қарши! 1/16 финал жуфтликлари қандай кўриниш олди? 0 18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0

28 ноя 12:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди

Россиянинг Уфасида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жангида кубалик Энди Крус россиялик Артур Субханқуловга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамларнинг айри қарори (112-114, 116-110, 116-110) билан ғалаба қозониб, енгил вазн тоифасида вакант, яъни эгасиз бўлиб турган IBF чемпионлик камарини қўлга киритди.

Крус рақибининг ҳужумларидан муваффақиятли қочиб, ўзи қарши ҳужумда фаол ҳаракат қилди. Иккинчи раундда Артур рингга йиқилди, саккизинчи раундда эса рақиблар нокдаунга учрашди. Ўнинчи раундда Субханқуловдан бошнинг орқа қисмига зарба бергани учун бир очко олиб ташланди.

Жанг якунида ҳакамларнинг фикри иккига бўлинди: улардан бири 114-112 ҳисобида Артур Субханқуловга устунлик берди, қолган иккиси эса 116-110 ҳисобида Энди Крузнинг ғалабасини қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг