28 ноя 11:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди
Тошкент шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги финал босқичи старт олди.
Терма жамоамиздан биринчи бўлиб, - 50 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев жиддий рақиб, қозоғистонлик Даниял Сабитга қарши рингга кўтарилди.
Жанг қизиқарли кечди ва якунда ўзининг ишончли ҳаракатлари билан Мелиқўзиев 5:0 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар