28 ноя 12:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди
Тошкент шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи старт олди.
Мусобақада аёллар ўртасидаги беллашувларда -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Феруза Казакова илк жангини япониялик Юна Нишинакага қарши ўтказди.
Тўлиқ давом этган жангда Феруза Казакова катта устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Жанг давомида боксчимиз рақибасини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўя олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар