UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

14 май 09:57
Янгиликлар

Паралимпия

"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади

Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича "2026 IBSA Grand Prix Astana" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.

Турнирда дунёнинг 24 та мамлакатидан келган 140 нафар атлетлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Гран-прининг иккинчи кунги беллашувларида вакилларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқди. Улжон Амриева ўз вазн тоифасидаги барча рақибларидан устун келган бўлса, Феруза Эргашева ҳамда Моҳинур Пармонова ҳисобимизга бронза медалларини тақдим этди.

Аёллар (J1 класси, 60 кг):

1. Улжон Амриева (Ўзбекистон)

2. Каролин Дуарте (Бразилия)

3. Ларисса Силва (Бразилия)

3. Mерве Услу Хежебипур (Туркия).

Аёллар (J1 класси, +70 кг):

1. Эрика Зоага (Бразилия)

2. Милена де Фрейтас (Бразилия)

3. Феруза Эргашева (Ўзбекистон)

3. Актолкин Сеилбекова (Қозоғистон).

Аёллар (J2 класси, +70 кг):

1. Ребека Силва (Бразилия)

2. Зарина Раифова (Қозоғистон)

3. Моҳинур Пармонова (Ўзбекистон)

3. Мег Эммерич (Бразилия).

Шу тариқа, вакилларимиз "Астана Гран-приси"ни 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг