UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0

09 ноя 12:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим"

Ирландиялик собиқ икки вазн чемпиони Конор Макгрегор америкалик Макс Холлоуэйга қарши иккинчи жангида тиззасидаги боғламлари узилиши оқибатида биринчи раунддаёқ сафдан чиққанди.

Конор трилогиянинг якуний жангида америкалик устидан ўз устунлигини исботламоқчи.

"UFC билан шартномам бўйича сўнгги жангимдаги рақиб Холлоуэй бўлиши керак. Шунчаки яна бир бор бу жангни амалга оширайлик. Ҳа, жангни такрорлайлик. Бу йигит мен билан жанг қилишга журъат эта олмади ва жангни тўхтатишни сўраган ҳам айнан у эди. Макс "Рефери, рефери, рефери!" деб бақириб, жангни ўзи тўхтатди.

Тасаввур қилинг, агар мен шунчаки "Ҳа! Яхши!" деб айтиб, октагондан сакраб ўтсам. Ишонинг, мен ғалаба қозонган бўлардим, чунки у жанг қилишни истамади. Мен уни ҳатто бир оёқда ҳам енгардим, у менга яқинлашишга ҳам журъат эта олмасди", - деди ирландиялик Глазгодаги BKFC 96 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, Макгрегор келаси йилнинг ёзидан олдинроқ қайтиши мумкинлигини билдирди.

"Мен аллақачон қайтиш йўлидаман. Ҳозир қайси ой? Ноябрь. Операциядан уч ой ўтди. Менда аввал ҳам шундай жароҳат бўлган ва мен тўққиз ойда қайтганман. Демак, тўққиз ой - бу ёзгача. Мен шунчаки яна жанг қилмоқчиман ва бу Холлоуэй бўлиши керак. Нима бўлганини унутайлик ва жангни қайта ўтказайлик", - дея хулоса қилди Макгрегор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг