UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0

09 ноя 14:48
Янгиликлар

Дзюдо

Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради!

13-15 ноябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида Гран-при туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Ҳозиргача ушбу мусобақада дунёнинг 70 давлатидан келадиган 507 нафар дзюдочи қатнашишини расман тасдиқлаган. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили ҳам бор. 

Эътиборлиси, узоқ муддатли танаффусдан сўнг Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов яна татамига қайтмоқда. У Загреб Гран-приси меделлари ҳамда қимматли рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. Давлат сўнгги бор шу йил 26-28 июнь кунлари Хитойда ўтган Qingdao Grand Prix 2026 турнирида иштирок этган эди. 

Шунингдек, Хорватияга йўл олаётган таркибдан Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам жой олган.


Zagreb Grand Prix 2026 учун терма жамоамиз таркиби:

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-66 кг: Азизбек Ортиқов

-81 кг: Арслонбек Тожиев 

-81 кг: Муроджон Йўлдошев 

-90 кг: Давлат Бобонов 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг