08 ноя 10:21
Янгиликлар
Олимпия ўйинлари
Ёшлар Олимпиадасида бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади
Сенегалда давом этаётган ёшлар ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегациясининг 5 нафар спортчиси 4 та спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этади.
Соат 14:00 да Гулҳаё Сатторова велошоссе бўйича гуруҳ пойгасида стартга чиқади.
Соат 19:05 да Нигинабону Ражабова енгил атлетиканинг 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ярим финалида қатнашади.
Соат 20:15 да Ярослава Чернобровкина спорт гимнастикасининг яккалик кўпкураш саралашида баҳс олиб боради.
Соат 20:20 да Насимахон Маъмирова 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича финалда стартга чиқади.
Соат 22:45 да Сабрина Чақомонова бокс бўйича -54 кг вазн тоифасининг 1/8 финалида кореялик Ким Ерин билан жанг қилади.
Баҳслар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Ҳавола :
Манба : Team Uzbekistan
Фикрлар