08 ноя 16:20
Янгиликлар
Самбо
Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди
Тошкентда давом этаётган самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари навбатдаги медалларни қўлга киритди.
Ортда қолган кун якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Жанговар самбо баҳсларида -58 кг вазн тоифасида Шаҳзода Азатова, -59 кг вазнда эса Лутфилла Сайдаматов кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, -88 кг вазн тоифасида Санжар Аблакулов ва -80 кг вазнда Мухлиса Турдиева бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги умумий медаллари сони 10 тага етди — 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар