08 ноя 14:47
Янгиликлар
UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум
Жонни Уокернинг Вальдо Кортес-Акостага қарши жангда муддатидан олдин ғалаба қозониши бразилияликка нафақат UFC оғир вазн тоифаси рейтингида Топ-10`таликка кириб олишини таъминлаб берди, балки "Кечанинг энг яхши жанги" учун қўшимча 100 000 долларлик бонусни ҳам олиб келди.
Оқшомнинг марказий жангида Уокер ўзининг янги вазн тоифасида зарбаларга чидамлилигини кўрсатди, рақибининг бир нечта кучли зарбаларига дош берди ва учинчи раундда доминиканликни оёғи билан бошига зарба бериб йиқитди. Бонус Кортес-Акоста учун кичик бир тасалли бўлади, у ўз фаолиятидаги биринчи муддатидан олдинги мағлубиятини қабул қилди ва эҳтимол, дивизионнинг энг яхши ўнталигидаги саккизинчи ўрнини йўқотди.
Қолган 100 000 долларлик бонуслар ўз рақибларини нокаутга учратган америкаликлар Элижа Смит ва Томас Петерсенга насиб этди.
Шунингдек, муддатидан олдин ғалаба қозонган жангчилар Нина Милошевич, Остин Баши, Андре Петрокси ва Хосе Энрике Соуза 25 000 доллардан бонус оладиган бўлди.

Фикрлар