UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

09 ноя 19:28
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди

ЎФА Терма жамоалар маркази спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган баҳсда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб 3-дақиқада Беҳруз Самиев томонидан очилди. Биринчи бўлим якунланишига уч дақиқа қолганида эса Қувончбек Жаҳонов мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйин тизгинини қўлдан бермади. Мағлубиятдан қутулиш йўлини излаган меҳмонлар учрашувнинг сўнгги сонияларида учинчи голни ҳам ўтказиб юборишди. 40-дақиқада Беҳруз Самиев ўзининг ушбу баҳсдаги дублини расмийлаштирди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги илк учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Тожикистон — 3:0 (2:0)

8 ноябрь, 2026 йил

Тошкент. ЎФА Терма жамоалар маркази спорт зали

Голлар: Беҳруз Самиев (3, 40), Қувончбек Жаҳонов (17).

Ҳакамлар: Тимурбек Тўхтабаев, Нурбек Арстанбай уулу (иккаласи ҳам Қирғиз Республикасидан).

Ўзбекистон (бошланғич таркиб): Жасур Ризбонов, Илҳом Ҳамроев, Беҳруз Самиев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев (с).

Захирадагилар: Аббос Элмуродов, Анасхон Раҳматов, Элдор Нигматов, Фазлиддин Ботиров, Асилбек Вафоев, Абдулборий Илёсов, Суннатилла Жўраев, Қувончбек Жаҳонов, Тоҳир Абдукаримов.

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов.

Тожикистон (бошланғич таркиб): Нуриддин Жабборов, Насратшо Исмоилов, Самандар Ризомов, Муҳаммад Ражабов, Некруз Идиев.

Захирадагилар: Фируз Бекмуродов, Амиржон Раҳимов, Муҳаммад Авғонов, Баҳодир Хўжаев, Муҳаммад Шарипов, Умед Қўзиев, Сиёвуш Қаюмов, Хусрав Холиқназаров, Дилшод Саломов (с).

Бош мураббий: Пайрав Воҳидов.


photo_2026-11-08_19-26-41.jpgphoto_2026-11-08_19-26-42.jpgphoto_2026-11-08_19-26-43.jpgphoto_2026-11-08_19-26-44 (2).jpgphoto_2026-11-08_19-26-44.jpgphoto_2026-11-08_19-26-45.jpgphoto_2026-11-08_19-26-46 (2).jpgphoto_2026-11-08_19-26-46.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг