02 ноя 11:43
Янгиликлар
Дзюдо
IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди
Сенегал пойтахти Дакар шаҳри ёшлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқда.
Кечадан мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари бошланди. Олимпия ўйинларида ҳар бир давлатдан фақат бир нафардан дзюдочи қатнашишига рухсат берилган. Қизлар -44, -52, -63, -78, ўғил болалар эса -55, -66, -81, -100 кг вазн тоифаларида Олимпиада медаллари учун баҳсларга киришган.
Хабар берганимиздек, Ёшлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини Жўрабек Эшпўлатов ҳимоя қилади. -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз иштирокидаги беллашувлар эртага бўлиб ўтади. Жўрабек қуръа натижасига кўра илк даврада таиландлик Чинон Канисорнга қарши татамига чиқади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар