07 окт 18:12
Янгиликлар
Теннис
Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО)
Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси хабар берди.
Ўзбекистон Теннис Федерацияси раиси Ботир Раҳимов Республика теннис мактабига (РТШОР) ташриф буюриб, ёш спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ташриф давомида мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Ташриф якунида масъулларга ишларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш, шунингдек, ёш спортчилар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Ботир Раҳимов яқиндагина XX ёзги Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонлик тажрибали теннисчи Ҳумоюн Султонов билан ҳам учрашди.










Ҳавола :
Манба : utf.uz
Фикрлар