14 окт 09:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тим Цзюнинг кейинги рақиби маълум бўлди
Собиқ жаҳон чемпиони, австралиялик Тим Цзюнинг навбатдаги рақиби эълон қилинди.
No Limit Boxing промоутерлик компанияси Цзюнинг ўрта вазн тоифасида амалдаги WBA чемпиони Эрисланди Лара билан жанг қилишини эълон қилди.
Жангнинг санаси ва ўтказиладиган жойи кейинроқ маълум қилиниши айтилган.
31 ёшли Тим Цзю профессионал боксдаги фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Костя Цзюнинг ўғли бўлмиш Тимофей 2023 йилда супер ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланганди.
43 ёшли кубалик Эрисланди Лара профессионал рингда 2008 йилдан буён жанг қилади. У 2013 йилда супер ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Ҳозирда Лара WBA’нинг ўрта вазндаги чемпионлик камарига эгалик қилмоқда.

Ҳавола :
Манба : Fight Space
Фикрлар