11 ноя 23:47
Янгиликлар
Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди
Хабар берганимиздек, боксчи қизларимиздан икки нафари ярим финалга етиб келган эди. Бироз аввал уларнинг ҳар иккиси ҳам ўз жангларида ишончли ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
-54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сабрина Чакоманова қозоғистонлик Марал Толепбергенни, -60 кг вазндаги вакиламиз Рушанабону Исоева эса мисрлик Менателла Ибраҳимни бир хил 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Сабрина Чакоманованинг ҳал қилувчи финал жангидаги рақибаси Эвелин Трехос Салас бўлади. Колумбиялик бу боксчи 1/2 финалда япониялик Юра Канемаруни 5:0 ҳисобида енгди.
Рушанабону Исоеванинг Олимпиада чемпионлиги учун кечадиган баҳсдаги рақибаси Каролина Колларова бўлади. Словакиялик боксчи 1/2 финалда япониялик Аяно Мочини 4:1 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Финал жанглари бугун, 12 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар