12 ноя 10:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди
RCC промоутерлик компанияси Бахрам Муртазалиевнинг 12 декабрь куни Екатеринбургда ўтадиган бокс кечасидаги рақибини эълон қилди.
Супер ярим ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони венесуэлалик Хоан Гонсалес билан куч синашади. Гонсалес профессионал фаолиятида 36 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этган, ғалабаларининг 34 тасига нокаут билан эришган.
Муртазалиев 33 ёшда. У профессионал боксдаги фаолиятини 2014 йилда бошлаган. 2024 йилда супер ярим ўрта вазнда — 69,9 кг гача бўлган тоифада жаҳон чемпионига айланган ва шундан кейин бир марта титулини муваффақиятли ҳимоя қилган. Мазкур вазн тоифасида ўзбекистонлик собиқ чемпион Исроил Мадримов ҳам фаолият юритади.

Ҳавола :
Манба : RCC Boxing
Фикрлар