14 ноя 08:13
Янгиликлар
"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма
"Мераб Двалишвили менга худди акамдек. Унга қилинган ҳужум видеосини кўрганимда, ҳақиқатан ҳам кўнглим айниди. Бу қўрқоқлар қилмишлари учун жавоб беришлари керак. Бу олдиндан режалаштирилган ҳужум эди, улар тасвирга олиш учун телефонларини ҳам аввалдан тайёрлаб қўйишган.
UFC Диллон Дэнисга турнирларга келишни тақиқлаган эди. Ахир унинг ўзига ҳам 20 киши ҳужум қилган, ўшанда у ёнида фақат акаси билан бўлган. У ҳолда бу одамларга нима учун ҳеч қандай чора кўрилмади?
UFC Усман Нурмагомедов ва унинг дўстларига ўз турнирларига келишни умрбод тақиқлашидан жуда умидворман. У қафасдан ошиб ўтганидан кейин Сун Ядунга тирсаги билан зарба беришга уринди. Фамилия инсонни бошқалардан устун қилмайди", — деди Нина Драма.

Фикрлар