UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

14 ноя 09:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия бокс терма жамоасига виза беришмади

Теглар :  Россия
Россия бокс федерацияси миллий терма жамоани Европа чемпионатига юбормасликка қарор қилди.

Бунга Хорватия Туризм ва спорт вазирлигининг Россия терма жамоасини мусобақаларга миллий байроқ ва мадҳиясиз қўйиш ҳақидаги позицияси, шунингдек, Россия делегацияси аъзоларига виза бериш рад этилгани сабаб бўлди.

"Биз ўзимизнинг қатъий позициямизни бир неча бор билдирганмиз: Россия байроғи ва мадҳиясисиз халқаро мусобақаларда иштирок этмаймиз. Хорватиялик амалдорлар учун сиёсат яна бир бор спортдан устун келгани жуда афсусли. Бу узоқни кўра билмай қабул қилинган қарордан спортдаги фаолиятини энди бошлаётган ўсмирлар жабр кўргани икки карра афсусланарли. Аммо бокс мухлислари, биринчи навбатда, хорватиялик мухлислар янада кўпроқ зарар кўрди. Чунки жамоамиз таркибида Европа чемпионатига амалдаги жаҳон ва Европа чемпионлари бориши керак эди. Энг аввало, амалдорлар хорватиялик мухлисларни жазолашди — уларни жаҳон боксининг порлаб келаётган юлдузларини жонли кўриш имкониятидан маҳрум қилишди", — дея Россия бокс федерацияси бош котиби Александр Беспутиннинг сўзларини ташкилот расмий сайти келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича U-23 Европа чемпионати 15–24 ноябрь кунлари Хорватиянинг Пореч шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг