UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Артур Бетербиев проф боксда илк бор мағлуб бўлди 0 07:01Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди 0 04:55Бетербиев Биволга, Мадримов эса Ортисга қарши! Ар-Риёддаги бокс оқшомининг барча натижалари битта саҳифада 0 04:51Артур Бетербиев ҳамда Дмитрий Бивол ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги тўлиқ давом этди 0 04:40Нурсултон Рўзибоевнинг UFC дебютантига қарши жанги муддатидан олдин якунланди 0 03:32Жозеф Паркер захира номзоди сифатида жангга чиққан Мартин Баколени нокаутга учратди 0 03:26Шакур Стивенсон ўз камарини яна бир бор муваффақиятли ҳимоя қилди 0 02:22Бетербиев — Бивол II оқшомида илк дуранг қайд этилди 0 01:03Исроил Мадримовнинг Виржил Ортисга қарши жанги тўлиқ давом этди 1 00:18Исроил Мадримов Виржил Ортисга қарши жанг учун рингга чиқиб келди (ВИДЕО) 0 00:05Бетербиев — Бивол II. Оқшомнинг яна бир жанги якунланди, бу сафар нокаут билан 0 23:33Бетербиев — Бивол ғолиби учун даъвогарни аниқлаб берган жанг тўлиқ давом этди 0 21:29Исроил Мадримов ҳам бокс оқшоми ўтказиладиган Venue Riyadh Season аренасига етиб келди (ВИДЕО) 0 21:23Виржил Ортис Мадримов билан жанг учун аренага етиб келди (ВИДЕО) 0 18:51WBC Саудия Арабистонида ёш боксчилар учун Гран-При ташкил этмоқчи 0

13 июн 13:41
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Бугун 8-турда иккита ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Воҳидовлар дуэлида ким ғолиб бўлади?

Хабарингиз бор, Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 8-тур партиялари ўйналади. Бугунги учрашувлар ҳам соат 15:00да бошланади. "Masters" гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган Нодирбек Якуббоев (2634) Александр Гришук (FIDE, 2719) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов (2766) Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) билан учрашади. Жавоҳир Синдаров (2688) эса Алексей Сарана (Сербия, 2712)га қарши баҳс олиб боради. Уччала гроссмейстеримиз ҳам 8-турда қора доналарда ҳаракат қилишади. 

"Uzchess Cup". "Masters" гуруҳи. 8-тур жуфтликлари

Алексей Сарана (Сербия, 2712) - Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668) 

Александр Гришук (FIDE, 2719) - Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634)  

Ю Янг Йи (Хитой, 2715) - Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2734) 

Ричард Раппорт (Руминия, 2715) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) 

Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) 

"Challengers" гуруҳининг 8-турида турнир жадвалида пешқадам бўлиб олган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2624) қора доналарда яна бир гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов (2580) билан ҳисоб-китоб қилади. Шамсиддин учун жуда ҳам муҳим учрашув. У 7-турда гуруҳ пешқадами бўлиб келган Александр Инджич (Сербия, 2602)ни таслим эта олганди. Жаҳонгир Воҳидов эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, Александр Донченко (Германия, 2639)ни мағлубиятга учратган эди. 

"Futures" гуруҳида илк мағлубиятини қабул қилиб олганига қарамай, 5 очко билан пешқадамлик қилаётган истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 8-турда яна бир ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2429)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Агар бугун Суяров ғалаба қозона олса, деярли чемпионликни нақд қилади. Муҳиддин Мадаминов (2517) бу турда эронлик Бардия Данешвар (2611), Саидакбар Сайдалиев (2448) эса беларуслик гроссмейстер Михаил Никитенко (2525) билан тўқнаш келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг