UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0

02 авг 02:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Париж-2024

Тўрабоевнинг бронзаси, Мулложонов медални нақд қилди ва бошқа натижалар (6-кун)

1 август куни Париж Олимпиадасининг 6-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида Ўзбекистон спорт делегацияси 1 та бронза медалини қўлга киритди. Дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали соҳибига айланди. 

Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги натижалари: 

Академик эшкак эшиш. Анна Пракатен (ярим финал) - ўз гуруҳида маррага 4-бўлиб келди ва медаллар учун курашиш имкониятини йўқотди.

Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев - бронза медалини қўлга киритди!

Дзюдо. Ирисхон Қурбонбоева  - илк босқичдаёқ япониялик рақибасига ютқазди.

Бокс. Сабина Бобоқулова - Чатамат Раксат (Таиланд) - 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бокс. Руслан Абдуллаев - Вятт Санфорд (Канада) - 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова - Морелле Маккейн (АҚШ) - 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бокс. Лазизбек Мулложонов - Марли Кено Мачадо (Бразилия) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


1:20. Боксчимиз Лазизбек Мулложонов чорак финалда бразилиялик рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!


22:00. Энди 00:50 дан сўнг Лазизбек Мулложонов жанг қилади. Кутамиз!


20:45. БРОНЗААААА!!!! Музаффарбек Тўрабоев! Испаниялик рақибини мағлубиятга учратиб бронза медалини қўлга киритди!


20:10. Бокс. Навбаҳор Ҳамидова нимчорак финалда америкалик рақибасига қарши рингга кўтарилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. 


19:38. Музаффарбек Тўрабоев озарбайжонлик рақибга ютқазди. Энди ҳамюртимиз бронза медали учун курашади. Афсус.


19:08. Дзюдо беллашувларининг кечги дастури старт олди. Иккита жангдан сўнг Музаффарбек Тўрабоев татамига чиқади.


16:15. Музаффарбек Тўрабоевнинг ярим финалдаги рақиби озарбайжонлик Зелим Коцоев рақиб бўлади. Ушбу баҳс тахминан 19:20дан сўнг бошланади. 


16:06. Боксчимиз Руслан Абдуллаев чорак финалда канадалик Вятт Санфордга қарши жанг қилди. Тўлиқ давом этган жангда афсуски ҳакамлар канадалик боксчининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.


15:35. Музаффарбек Тўрабоев чорак финалда Нидерландия вакилига қарши татамига чиқди ва ИППОН эвазига ғалаба қозонди! Ярим финал!


14:32. Боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова афсуски Таиланд вакиласига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.


14:30. Музаффарбек Тўрабоев қозоғистонлик рақибини иппон эвазига мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди!


14:20. Ирисхон Қурбонбоева сониялар ичида япониялик рақибасига ютқазди. Спортчимиз оғритиш усулида рақибасига мағлуб бўлди.  


13:36. Музаффарбек Тўрабоевнинг нимчорак финал босқичидаги рақиби номи маълум. Ҳамюртимиз қозоғистонлик Нурлихан Шархан билан тўқнаш келади.


12:38. Анна Пракатен ярим финалда маррага 4-бўлиб етиб келди ва финалга чиқа олмади. Афсус. Медаллар учун имконият тугади Пракатенда. Б финаллар медаллар учун хеч қандай имконият бермайди.


12:18. Бироздан сўнг академик эшкак эшувчимиз Анна Пракатен финал йўлланмаси учун стартга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг