UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Махачев — UFC тарихидаги энг универсал чемпион" - Абдель-Азиз 0 14:02Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум. У чемпионлик камари йўлидаги Элиминатор жангини ўтказади 0 13:41Бугун Осиё чемпионатининг 1/2 финалида 23 нафар боксчимиз рингга чиқади (Жуфтликлар) 0 13:20ПСЖ Европа Топ-5 Лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди 0 12:59Исраэль Адесанья: "UFCдаги дебютим учун олти рақамли сумма олганман" 0 12:38Собиқ футболчи Патрис Эвра ММАда дебют жангини эълон қилди ва рақиб сифатида Суаресни хоҳламоқда 0 12:17Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан эҳтимолий жанг ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди 0 11:56ЦСКА Аббосбек Файзуллаевга нарх белгилади 0 11:35Махачев кейинги жанги учун тайёргарликни бошлади - инсайдер 0 11:14UFC Физиевнинг Боку турнирида жанг қилишини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 10:53Расман: Макс Холлоуэй ва Дастин Порье UFC 318 турнирида! Трилогия камар учун бўлади + ПОСТЕР 0 10:32Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади 0 10:11Расман: Камару Усман Нурсултоннинг собиқ рақибига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 09:50Сауль Альварес: "Мен 27 ёшли ўзимни мағлуб эта олган бўлардим" 0 09:29Наоя Иноуэ: "P4P рейтингида яна биринчи ўринга қайтаман" 0

23 апр 10:06
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Олий лиганинг 1/4 финалида кутилмаган натижалар

Шахмат бўйича Ўзбекистон олий лигасида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди.

Икки кунлик 1/4 финал баҳслари кутилмаган натижа билан якунига етди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги мусобақада таниқли гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяровга имкониятни бой бериб қўйди. Гроссмейстерларнинг ўзаро учрашувларида эса Ортиқ Ниғматов Жаҳонгир Воҳидовдан, Муҳиддин Мадаминов Абдумалик Абдисалимовдан устун келиб, 1/2 финалга йўл олди. 

Аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионати 1/4 финалида тажрибали Нодира Нодиржонова Нилуфар Якуббоевани таслим этгани кичик шов-шувга сабабчи бўлди. Қолган жуфтликларда кутилганидек, Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова ва Маржона Маликова рақибаларидан устун келиб, ярим финал иштирокчисига айланишди.   


Олий лига-2025 чорак финал натижалари:

Эркаклар ўртасида:

Шамсиддин Воҳидов 2–4 Муҳаммадзоҳид Суяров

Муҳиддин Мадаминов 2–0 Абдималик Абдисалимов

Нодирбек Якуббаев 3–1 Ҳумоюн Бегмуратов

Жаҳонгир Воҳидов 1,5–2,5 Ортиқ Ниғматов

Аёллар ўртасида:

Афруза Ҳамдамова 1,5–0,5 Мадинабону Халилова

Нилуфар Якуббаева 0,5–1,5 Нодира Нодиржонова

Умида Омонова 1,5–0,5 Нилуфархон Имомхўжаева

Озода Шахзодова 0,5–1,5 Маржона Маликова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг