UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Ғуломжон Абдуллаев – жаҳон чемпионати совриндори 0 18:17"Кроуфорд фаолиятини тугатса, хурсанд бўлардим" - Рой Жонс 0 17:51Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди 0 17:26Сауль Альварес Теренс Кроуфордга ютқазганидан сўнг пост қолдирди 0 17:01Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш учун курашдан чиққанини маълум қилди 0 16:38АҚШдаги ўзбек спортчиси — Муродбек Чориев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди 0 16:16Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди 0 15:41"Умид қиламанки, жанг бўлади". Топурия Кроуфорд билан жанг истагида 0 15:19Турки аш Шайх Кроуфорднинг кейинги рақиби ким бўлишига шаъма қилди 0 14:54Сауль Альварес 2018 йилдан бери илк бор чемпионлик камарисиз қолди 0 14:30Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади 0 14:09Теренс Кроуфорд: "Мен энди бокснинг юзиман" 0 13:48Эшкак эшувчиларимиз Москвадаги турнирда 9 та медал жамғаришди 0 13:27Баҳодир Жалолов: "Сен биз учун чемпионсан" (ФОТО) 0 13:06"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади 0

13 сен 00:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Халоков иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди

Ливерпуль шаҳридаги Жаҳон чемпионатида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақада -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков ярим финалда Япония вакили Шунсуке Китамотога қарши рингга кўтарилди. 

Жанг 2-раундда Абдумалик Халоковнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди. Бундай вазиятда жанг тўхтатилгунга қадар олинган очколар ҳисобланади. Бу вақтга келиб Халоков жангда тўлиқ устунликка эришаётганди. Якунда ҳакамлар Абдумаликнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.  

Маълумот учун, Абдумалик шу кунгача Туркия, Италия ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга қадар етиб келганди. 

Энди у финалдаги жангини Бразилия ёки Болгария вакилига қарши ўтказади. 

Абдумалик Халоков бу орқали фаолиятида кетма-кет учинчи маротаба ЖЧ финалига чиқди. Боксчимиз бунгача 2021 йили Белградда ўтказилган Жаҳон чемпионатида кумуш, 2023 йил Тошкент мезбонлик қилган мусобақада олтин медални қўлга киритганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг