UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0

15 сен 17:51
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Осиё Кубоги - 2026 саралаш баҳсларига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Ўзбекистон билан халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш учун Япония миллий терма жамоаси пойтахтимизга етиб келди.

Ўзбекистон — Япония баҳси аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 17:00 да пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Кунчиқар юрт вакиллари мамлакатимизга 15 нафар футзалчи ва 11 нафар делегация аъзолари билан учиб келди.

ЯПОНИЯ ТEРМА ЖАМОАСИ:

Техник директор – Теппеи КОНИШИ
Бош мураббий – Кенсуке ТАКАҲАШИ
Ёрдамчи мураббий – ШунсукеТАНИМОТО
Дарвозабонлар бўйича мураббий – Кеитаро УЧИЯМА
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий – Тору САТО
Машғулот ўтказувчи мураббий – Рёю УЧИБE
Таҳлилчи – Масааки ҲАЯШИ
Шифокор – Масаки ЮГАМИ
Спорт мураббийлари – Наруто ЁШИДА, Даисуке САВАИ
Жамоа бошлиғи – Шома ТEШИМА

Дарвозабонлар: Фабио ФИУЗА, Такуя УEҲАРА
Майдон ўйинчилари: Артҳур ОЛИВEИРА, Ҳироши ТАБУЧИ, Сора КАНАЗАВА,  Юсеи АРАИ, Такеҳиро МОТОИШИ, Казуя ШИМИЗУ, Шунта УЧИДА, Шунта УЧИМУРА, Кокоро ҲАРАДА, Митсуру НАКАМУРА, Даисуке АО, Кентаро ИШИДА, Шото ЯМАНАКА.


Осиё қитъаси чемпионлигига фақат икки терма жамоа сазовор бўлган: Эрон ва Япония.  Бўлғуси халқаро ўртоқлик учрашувидаги рақибларимиз бу ишнинг уддасидан тўрт марта чиқишган бўлишса, қолган барча Осиё Кубокларида бош соврин Эрон терма жамоасига насиб этган.

Кунчиқар юрт вакиллари, шунингдек, Осиё кубокларида 6 марта кумуш, 2 марта бронза медалларига сазовор бўлишган. Фақат тўртта терма жамоа – Эрон, Япония, Ўзбекистон ҳамда Таиланд Осиё кубокларининг доимий иштирокчилари саналишади. Совриндорлар сафидан жой эгаллашда Эрон ва Япониядан кейинги учинчи ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси туради. Ҳамюртларимиз тўрт марта Осиё вице-чемпиони, 6 марта бронза медали совриндори бўлган.

Ўртоқлик учрашувидан кейин кунчиқар юрт вакиллари Тожикистон Республикасига учиб кетишади. Улар Душанбе шаҳрида Осиё кубоги-2026 мусобақасининг C саралаш гуруҳида мезбонлар – Тожикистон терма жамоасидан ташқари Макао ҳамда Камбоджа терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Нодир Элибоев шогирдлари эса айнан мана шу муддатда Бишкекда Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши F саралаш гуруҳи баҳсларида ўз омадларини синовдан ўтказишади. Саралаш ўйинлари 20-24-сентябрь саналари оралиғида бўлиб ўтади.

Сешанба оқшоми "Юнусобод" спорт мажмуасида Осиёнинг икки етакчи терма жамоаси ўртасидаги навбатдаги баҳс ҳам жуда шиддатли, қизиқарли курашлар остида ўтишига шубҳа йўқ. Келинг, кўринг ва завқланинг! Муросасиз баҳсда терма жамоамизнинг олтинчи ўйинчисига айланинг!

Қадрли футзал ишқибозлари, шу ўринда эслатиб ўтамиз, "Юнусобод" спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг