UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда 0 16:14Майк Тайсон Флойд Мейвезер билан бокс жанги бўлишини тасдиқлади 0 15:48"UFC ҳеч қачон боксдан яхшироқ бўлмайди" - Теренс Кроуфорд 0 15:27Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров гигант-слаломдаги илк чиқишини якунлади 0 15:10Дю Плесси Чимаев билан реванш ўтказиш истагини билдирди 0 14:42Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти 0 14:19Расман: Даниэль Дюбуа кейинги жангини WBO камари учун ўтказади (ПОСТЕР) 0 13:52Пара велошоссе бўйича Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунладик! 0 13:30FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионати. Бугун Абдусатторов финал йўлланмаси учун Магнус Карлсен билан ўйнайди 0 13:13WBC Александр Усикнинг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 12:39Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум 0 12:17Қозоғистон қишки Олимпиададаги илк медалини қўлга киритди ва бу олтин медаль! 0 11:53Ўзбекистон учун қишки Олимпиада бошланмоқда: бугун ҳар икки спортчимиз стартга чиқади! 0 11:29Илия Топуриянинг мураббийи: "Махачев билан жанг амалга ошади" 0 11:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак" 0

14 фев 14:42
Янгиликлар

Футбол

Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 2019 йилдан сўнг тўхтаб қолганди.

Бу мусобақани кўпчилик футзал бўйича чемпионлар Лигаси ёки ОФК футзал чемпионлар Лигаси ҳам деб атайди. Ўз мамлакатининг чемпионлари иштирок этадиган ушбу нуфузли турнир мана етти йилдирки ўтказилмасдан келмоқда. Лекин яқинда ОФК 2027 йилдан футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини қайта тиклаши ҳақида хушхабар тарқалди.

Бу қандай мусобақа?

Айтиб ўтганимиздек, бунда футзал клублари иштирок этади ва ҳар йил ўтказиб келинади. 2019 йил охирги мусобақа Таиланд пойтахти Бангкокда ташкил қилинди ва шундан сўнг 2020 йил бутун дунёни "забт этган" COVID туфайли тўхтаб қолди. Шундан бери умуман ўтказилмаяпти.

Футзал бўйича клублар чемпионлар Лигасида ўз мамлакатининг чемпионлари иштирок этади ва бу турнир марказлашган тартибда битта давлатда, қисқа муддат оралиғида бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони - Япония футзал клуби "Нагойя Ошинз".

Мусобақа тарихи

Дастлабки мусобақа Осиё футзал Кубоги номи билан  2006 йил ўтказилган бўлиб, Эрон мезбонлик қилган клублар ўртасидаги илк турнирда 6та жамоа иштирок этганди. Бу жамоалар орасида Тошкентнинг "Ардус" футзал клуби ҳам бўлганини ёши катта мухлислар яхши эслайди. Ўшанда финалга қадар бориб, ҳал қилувчи баҳсда Эроннинг "Шенса Савеҳ" клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берган "ардусчилар" сафида Фаррух Фахрутдинов ягона гол муаллифи бўлганди.

Мусобақа орада бир муддат тўхтаб қолади ва 2010 йилдан бошлаб яна қайта тикланади. Шундан сўнг қаторасига 10 марта ўтказилди. Қуйида футзал бўйича клублар Осиё чемпионатига мезбонлик қилган мамлакатлар ҳамда барча финалларни келтириб ўтамиз.

2006. Савеҳ, Эрон

Финал. "Шенса Савеҳ" (Эрон) - "Ардус" (Ўзбекистон) 5:1


2010. Исфаҳон, Эрон

Финал. "Фулад Маҳан" (Эрон) - "Ал Садд" (Қатар) 5:2


2011. Доҳа, Қатар

Финал. "Нагойя Ошинз" (Япония) - "Шаҳид Мансури" (Эрон) 3:2


2012. Кувайт, Қувайт

Финал. "Гити Пасанд" (Эрон) - "Ардус" (Ўзбекистон) 2:1


2013. Нагойя, Япония

Финал. "Чонбури" (Таиланд) - "Гити Пасанд" (Эрон) 1:1 (пенальтилар 4:1)


2014. Ченгду, Хитой

Финал. "Нагойя Ошинз" (Япония) - "Чонбури" (Таиланд) 5:4


2015. Исфаҳон, Эрон

Финал. "Тасисат Дарйайи" (Эрон) - "Ал Қадсия" (Қувайт) 5:4


2016. Бангкок, Таиланд

Финал. "Нагойя Ошинз" (Япония) - "Нафт Ал Васат" (Ироқ) 4:4 (пенальтилар 6:5)


2017. Хошимин, Вьетнам

Финал. "Чонбури" (Таиланд) - "Гити Пасанд" (Эрон) 3:2


2018. Йогякарта, Индонезия

Финал. "Мес Сунгун" (Эрон) - "Тай Сон Нам" (Вьетнам) 4:2


2019. Бангкок, Таиланд

Финал. "Нагойя Ошинз" (Япония) - "Мес Сунгун" (Эрон) 2:0

Ўзбекистон клублари иштироки

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳар бирида Ўзбекистон футзал клуби иштирок этган. Шу пайтгача 11та мусобақа ўтказилган бўлса, "Ардус" ва ОКМК тўрт мартадан, "Локомотив" икки марта ҳамда "Строитель Зарафшон" бир марта мазкур турнирда қатнашган.

2006 йил. "Ардус"

Натижаси: Финал, Эроннинг "Шенса Савеҳ" клубига имкониятни бой берган.

2010 йил. "Строитель Зарафшон"

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 0 очко.

2011 йил. "Ардус"

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 1 очко.

2012 йил. "Ардус"

Натижаси: Финал, Эроннинг "Гити Пасанд" клубига имкониятни бой берган.

2013 йил. "Ардус"

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 1 очко.

2014 йил. "Локомотив"

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 3 очко.

2015 йил. "Локомотив"

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 0 очко.

2016 йил. ОКМК

Натижаси: 1/4 финал, Таиланднинг "Чонбури" клубига имкониятни бой берган.

2017 йил. ОКМК

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 0 очко.

2018 йил. ОКМК

Натижаси: Гуруҳ босқичи, 0 очко.

2019 йил. ОКМК

Натижаси: 3-ўрин учун баҳс, Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига имкониятни бой берган.

Охирги мусобақа

Айтиб ўтганимиздек, футзал бўйича клублар Осиё чемпионлар Лигаси сўнгги бор 2019 йил ўтказилиб, бунда 16та жамоа иштирок этди. Турнир 7-17 август оралиғида 10 кун ичида ўтказилган. Барча ўйинлар 12 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган "Бангкок Арена"да бўлиб ўтганини ҳам эслаб ўтиш жоиз.

Охирги мусобақада ОКМК футзал клуби ҳартугул яхши иштирок этгани кўпчиликнинг ёдида. Гуруҳ ўйинларини кўтаринки кайфиятда ўтказган олмалиқликлар чорак финалда Таиланднинг "Порт ФК" клубини 4:3 ҳисобида мағлуб этишади. Бироқ ярим финалда Эроннинг "Мес Сунгун" жамоасига 3:7 ҳисобида имконият бой берилади. Натижада 3-ўрин учун баҳсда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига қарши баҳс олиб борган Александр Петров шогирдлари бу ўйинда ҳам мағлубиятга учрашган.

Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкинми?

ОФК 2027 йилдан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини яна йўлга қўйиш режасини тузяпти. Ҳозирча навбатдаги мусобақа бўлиб ўтадиган сана, жой ва нечта жамоа иштирок этиши маълум қилинмаган. Катта эҳтимол билан яна 16та жамоалик формат йўлга қўйилса керак.

Мезбонлик масаласида Ўзбекистон бемалол ариза топшира олади. Ҳартугул Жаҳон чемпионатини ўтказдик, клублар ўртасидаги турнирни ҳам бемалол қабул қила оламиз. Фақат ҳамма гап ЎФФнинг қандай йўл тутишида.


Х.Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг