UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

04 янв 09:31
Янгиликлар

Шахмат

13 ёшли гроссмейстеримиз 20 ёшлилар мусобақасида пешқадамлик қиляпти

БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ақл идрок соҳиблари ўртасида нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Илк бор ташкил этилаётган 1st ALAIN Juniors Chess Championship U20 турнирида ҳамюртимиз шахмат тарихида энг ёш иккинчи гроссмейстерга айланган, айни пайтда дунёнинг энг ёш гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли иштирок этяпти.

Мусобақада 11 давлатдан жами 143 нафар шахматчи дона суряпти. Улар орасида 2 нафар халқаро гроссмейстер ва 7 халқаро мастерларнинг борлиги турнирнинг нуфузидан дарак беради.


Кетма-кет 5та партияда ғалаба қозонган ҳамюртимиз 6 ва 7-партияларда кучли гроссмейстерлар билан дуранг ўйнади. Нодирбек аввалига мусобақанинг биринчи тартиб рақамли халқаро гроссмейстери ҳиндистонлик Диптаян Гош (2556) билан муросага келди.

Кеча эса қора доналарда ўйнашига қарамай, эронлик Маъсуд Мосадегпур билан дурангга имзо чекди. Бугун Абдусатторов 8-турда ўзи сингари 6 очкога эга арманистонлик Тигран Харутунянга қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. Қўшимча кўрсаткичларга кўра айнан ҳамюртимиз мусобақада пешқадамлик қиляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг