26 окт 08:37
Янгиликлар
Спорт курашлари
Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди
Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган жаҳон чемпионатидаги дастлабки медалини қўлга киритди.
Юнон-рум кураши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Ғаниев бронза медалига сазовор бўлди.
Ўтган йилги жаҳон чемпионати финалчиси бўлган Ғаниев учинчи ўрин учун баҳсда германиялик спортчини мағлуб этди.
Шу тариқа, Алишер Ғаниев жаҳон чемпионатларида иккинчи бор совриндор бўлди.
Ҳавола :
Манба : Olympic.uz
Фикрлар